Марказий банк белгилаган АҚШ долларининг сўмга нисбатан курси кетма-кет саккизинчи савдо кунидирки пасаймоқда. Бу даврда миллий валюта 0,91% ёки 120 сўмга мустаҳкамланди. Бу 20 декабрдан бери энг паст кўрсаткич.
Январь ойида доллар сўмга нисбатан бироз мустаҳкамланди — атиги 0,28 фоиз. Америка валютасининг курси 13 минг cўмга яқинлашди, бироқ сўнгги ҳафтада сўмнинг қиймати кўтарилди.
Марказий банкнинг бир АҚШ долларининг сўмга нисбатан курси илк бор 12 900 сўмдан ошди. Йил бошидан буён миллий валюта 2023 йилнинг шу давридаги 10,2% га нисбатан 4,56% қадрсизланди.
Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратов регулятор ҳисоб-китобларига кўра, валюта курси 1 фоизга қадрсизланиши инфляцияга 0,3−0,4 фоиз пункти даражасида таъсир қилиши мумкинлигини айтди. У, шунингдек, келаси йил олтин нархи ҳозиргидан қисман пасайиши кутилаётганини таъкидлади.
Сўм учинчи ойдирки, долларга нисбатан бироз қадрсизланмоқда. Октябрь ойи охирида доллар курси 59 сўмга (+0,46%) мустаҳкамланди. Умуман олганда, йил бошидан буён миллий валюта ўтган йилнинг шу давридаги 8,8 фоизга нисбатан атиги 3,5 фоиз девальвацияга учради.
Ўзбекистонда сўм долларга нисбатан кетма-кет иккинчи ой бироз қадрсизланди. Сентябрь охирида доллар миллий валютага нисбатан 90 сўмга (+0,71%) мустаҳкамланди. Умуман олганда, йил бошидан буён миллий валюта 3,1 фоизга қадрсизланди.
АҚШ доллари ўзбек сўмига нисбатан пасайишда давом этмоқда, у 12 мартдан бошлаб ўзининг минимал қийматига — 12 541 сўмгача тушди. Ўзбекистонга пул ўтказмалари, инвестициялар ҳажмининг ўсиши ва бошқа омиллар фонида миллий валюта мустаҳкамланмоқда.
Марказий банк томонидан белгиланган АҚШ долларининг сўмга нисбатан курси кетма-кет олтинчи савдо куни пасайиб, 12 555 сўмга етди. Бу март ойи ўрталаридан бери энг минимал кўрсаткич.
Марказий банк эълон қилган АҚШ долларининг сўмга нисбатан курси кетма-кет еттинчи савдо куни пасаймоқда. 24 майдан буён миллий валюта деярли 125 сўмга (1 фоиз) мустаҳкамланиб, март ойидан бери илк бор 12 600 сўмдан пастлади.
Марказий банк томонидан банклар ўртасида ўтказилган сўровнома натижаларига кўра, валюта курсининг ўзгарувчанлиги Ўзбекистон молия тизими учун асосий тизимли хавф ҳисобланади. Бундан ташқари, инфляциянинг тезлашиши, геосиёсий вазиятнинг кескинлашиши ва бошқалар ҳам келтирилган.
МБ раиси Мамаризо Нурмуратов ўзбек сўмининг 2023 йил биринчи чорагига нисбатан девальвацияси юқори бўлганини изоҳлади. Асосий сабаб — валютага бўлган талабнинг ортиши ва қарз тўловларининг кўпайиши. У 25 апрелда сўм долларга нисбатан кескин (50 сўмга) мустаҳкамланганининг сабабини ҳам тушунтирди.
2024 йилда номинал курс нисбатан тез қадрсизланмоқда (2023 йил билан таққослаганда ҳам). «Лекин, менимча, бу ҳали реал курснинг тўғриланиши эмас. Номинал курснинг ҳозирги қадрсизланиши асосий ҳамкорларимизда кузатилаётган тенденцияга монанд кечмоқда», — деб ёзади иқтисодчи Миркомил Холбоев.
Марказий банк валюта курси нархларга қандай таъсир кўрсатишини таҳлил қилди. Валюта курсининг ўзгариши инфляцияга бевосита — импорт қилинадиган тайёр маҳсулотлар нархларининг ўзгариши ҳисобига ҳамда билвосита — импорт қилинадиган хом ашё нархларининг ўзгариши ҳисобига таъсир қилиши мумкин. Алмашув курсининг 1 фоиз бандга қадрсизланиши узоқ муддатда инфляциянинг 0,28 фоиз бандга тезлашишига сабаб бўлади.
Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 20,58 сўмга арзонлаб, Марказий банк томонидан 11 299,42 сўм этиб белгиланди. Евро курси ҳам пасайди, рубль эса ўсди.
Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 34,97 сўмга кўтарилиб, 11 033,03 сўмни ташкил қилди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам кўтарилди.
Марказий банк белгилаган расмий курсга кўра, долларнинг сўмга нисбатан курси 40,70 сўмга қимматлаб, 11 минг сўмга яқинлашди. Рубль курси ҳам бироз ўсди, евро эса пастлади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг